Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Мактаблардаги тарбия ва маънавият ҳамда  ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган масалаллар юзасидан Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижроси таъминланмоқда

 Мазкур йўналишдаги ишлар юзасидан Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Миллий гвардия мутасадди раҳбарлари томонидан жойларга чиққан ҳолда манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари С.Мамаюсупов ҳар иккала тизимнинг Тошкент шаҳри бошқармаси мутасадди раҳбарлари билан биргаликда Миробод туманида жойлашган 125-сонли-ўрта мактаб ўқитувчи ва мураббийлари, инспектор-психологлари ҳамда ҳудудий маҳалла раислари билан учрашдилар.

Учрашув давомида мактаб ўқувчиларининг ўтган ҳафта давомидаги дарсдаги давоматлари таҳлил қилиниб, юқори синф ўқувчилари билан боғлиқ муаммоли масалалар ва уларнинг ечими юзасидан мактаб директори Б.Мирхолиқовнинг фикр-мулоҳазалари, шунингдек Тошкент шаҳри бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи А.Ортиқовнинг ўрганишлар давомида аниқланган  муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлари тингланди.

Ҳамкорликда йўлга қўйилган ишлар самарасида ўқувчиларининг давоматида  ижобий ўзгаришлар кузатилаётганлиги, энг асосийси мактабда электрон платформага киритилган давомат маълумотлари билан синфлардаги ҳақиқий давомат ўртасида ҳеч қандай  тафовут  учрамаганлиги сабабли мактаб директори Б.Мирхолиқовга, Миллий гвардия қўмондон буйруғига асосан  қимматбаҳо совға, қўл соати топширилди.

Мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар, хусусан уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун маънавий-марифий ва ватанпарварлик тадбирлари, шунингдек спорт тўгаракларини кенгайтириш масалалалари  юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 

 

  

 

 

Text to speech