Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Видеоселектор тарзида ташкил этилган мазкур йиғилиш, Миллий гвардия қўмондони генерал-майор R.Djurayev ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазири X.Umarova бошчилигида ўтказилиб, унда Республика бўйлаб соҳага оид барча мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.
Миллий гвардия қўмондони мазкур йиғилишни Қорақалпоғистон Республикасидан олиб бориб, кириш сўзида, Давлатимиз раҳбарининг ПҚ–1-сон Қарори ижросини таъминлаш борасидаги вилоятларда олиб борилаётган манзилли ўрганишлар давомида ўқувчилар билан боғлиқ масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган ПҚ-55-сон Қарори ва унда белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижроси юзасидан сўз юритиб, жорий қилинган «Оила-маҳалла-мактаб» тизими асосида ҳамкорликда йўлга қўйилган ишлар натижасида мактабларда ўқувчилар давомати сезиларли даражада ижобий томонга ўзгарганига урғу берилди.
Қарор ижроси юзасидан, мактабларда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет” яратиш борасидаги ҳамкорликдаги амалга ошириб келинаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ўқувчилар томонидан 2024 йил мобайнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда давомат билан боғлиқ масалалар танқидий таҳлил қилиниб, вилоятлар кесимида бир қатор мисоллар келтириб ўтилди.
Бу борада, инспектор-психологлар ҳамда маҳалла еттили томонидан янгича иш услубларини татбиқ қилган ҳолда ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш юзасидан тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.