Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Мактаб – ота-она – маҳалла” занжирини мустаҳкамлаш борасидаги Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев жойларда мактаб директорлари ва маҳалла раислари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда

Шу каби манзилли тадбирлар пойтахтимизнинг Олмазор туманида бўлиб,  унда Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, туман ҳокими А.Умархонов ҳамда соҳага оид мутасадди раҳбарлар туман ҳудудидаги 24 ва 15-умумтаълим мактабларининг ўқитувчи ва мураббийлари, инспектор-психологлари ҳамда ҳудудий маҳалла раислари билан учрашишди.

Учрашув давомида юқори синф ўқувчиларининг дарслардаги давомати, тарбияси оғир ўқувчилар билан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳамда ота-оналар ва маҳалла раисларининг бу борадаги масъулиятини ошириш борасидаги масалалар, шунингдек ота-онаси билан чет элга кетган ўқувчилар билан боғлиқ  ҳолатлар мухокама қилинди.

Ҳар иккала мактабда бўлиб ўтган учрашув давомида, Миллий гвардия қўмондони томонидан мактабдаги давомат билан боғлиқ муаммоли масалаларнинг сабаблари ва уларнинг ечими тўғрисида бир қатор мисоллар келтирилиб, эндиликда давомат билан ўқитувчилар шуғулланмаслиги, фақат сифатли дарс ўтиши лозимлиги, дарсга келмаганларни сабабини ўрганиш ва зарур чоралар кўриш ишлари мактабга бириктирилган Миллий гвардия ходими ва маҳалла раисининг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилиши  таъкидланди.

Бу борада Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ўртасида йўлга қўйилган ишончли ҳамкорлик  ўз самарисини беришни бошлагани алоҳида таъкидланди. Хусусан, жорий йилнинг 6-10 февраль кунлари мобайнида 24 ва 125-мактабларда электрон платформага киритилган давомат маълумотлари билан синфлардаги реал давомат ўртасида ҳеч қандай  тафовут  учрамаганлиги сабабли мактаб директорлари О.Зиева ҳамда Б.Мирҳолиқовларга Қўмондон буйруғи билан қимматбаҳо совға, қўл соатлари топширилди.

Шунингдек,  ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет” ҳосил қилиш борасидаги масалалар ҳам мухокама қилинди. Бу борада туман ҳокими ва бошқа мутасадди раҳбарларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, тумандаги барча мактабларда ватанпарварлик синфлари очилиши ва спорт тўгаракларни кенгайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 

Text to speech