Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

«Наврўз» умумхалқ байрами арафасида Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан Тошкент Темурбеклар мактабида “Янги Ўзбекистоннинг шижоатли қизлари” шиори остида “Раҳбар аёл ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Унда, Миллий гвардия тизимида таҳсил олаётган курсантлар ҳамда ўқувчи қизлар билан Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамованинг учрашуви ташкиллаштирилди.

“Наврўз” умумхалқ байрами арафасида Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан Тошкент Темурбеклар мактабида “Янги Ўзбекистоннинг шижоатли қизлари”шиори остида “Раҳбар аёл ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Унда, Миллий гвардия тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари, лицей ҳамда мактаблар ўқувчи қизлари билан Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамованинг учрашуви ташкиллаштирилди.
Даставвал меҳмон билан лицей биноси ва ҳудуди бўйлаб экскурция ташкил этилди. Шундан сўнг қизлар билан суҳбат ташкил этилиб, бугунги кунда хотин-қизларга давлатимизда яратиб берилаётган шароитлар ва имкониятлар, қабул қилинаётган қонун, қарор ва фармойишлар, қўйингки, ушбу йўналишдаги барча ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди. Шуни айтиб ўтишимиз керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аёл-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарли қилиш, бандлигини таъминлаш, уларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, турли соҳаларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароитлар яратиш устувор вазифага айланди.
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби Миллий гвардия тизимида ҳам оила ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Давлатимиз раҳбарининг 2023 йилдаги ПҚ-349-сон қарорига мувофиқ 2024 йилдан бошлаб, Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига қизболалар ҳам қабул қилиниши бошланган ва ҳозирда 27 нафар ўқувчи-қизлар таҳсил олиб келмоқда.
Юртимизда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари тубдан такомиллаштирилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Меморандуми тузилган.
Бугунги ташкиллаштирилган тадбир ҳам мазкур Меморандум доирасида белгилаб олинган чора-тадбирлар хисобланиб, унда тизимнинг ижодкор қизлари томонидан ўтказилган мушоира давраси ва ёд олинган шеърлар мутоласи билан қизғин кечди..
Интерактив тарзда ташкил этилган учрашув савол- жавобларга бой тарзда ўтиб, қизлар раҳбар аёл бўлишликнинг маъсулияти ҳамда шарафи ҳақида билмларга эга бўлишди. Суҳбат сўнгида бу каби тадбирларни мунтазам ўтказишга келишилиб олинди. Бундан ташқари Темурбеклар мактаби ҳудудига меҳмонлар томонидан эзгу ниятлар билан дарахт кўчати ўтқазилди.

Text to speech