Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЁШЛАРНИ БИРЛАШТИРГАН ЮГУРИШ МАРАФОНИ

Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот-технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида Миллий гвардия бўлинмалари томонидан ёшларнинг барча қатламларини жалб қилган ҳолда тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўқувчи ёшларнинг дам олиш кунларида бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган спорт мусобақалари анъанага айланиб улгурди.
Кеча пойтахтимиздаги Миллий гвардияга бириктирилган 58-сонли умумий ўрта матаб ўқувчилари, 21 ва 30-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда Темурбеклар мактаби ўқувчилари иштирокида Юнусобод туманида жойлашган Ботаника боғида 5 километрга югуриш марафони ўтказилди. Мазкур спорт тадбирида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни 21-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, 2-ўринни 58-сонли умумий ўртатаълим мактаби ўқувчилари ва 1-ўринни 30-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари қўлга киритди.
Тадбир якунида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари барча иштирокчиларга ҳаёт йўлларида муваффақият тилаб, ғолибларга медаль, диплом ва эсдалик совғаларини тантанали тарзда тақдим этди.

Text to speech