Мардлик ва жасоратнинг 96 ёшли намунаси
Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш иштирокчиларининг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларга алоҳида эътибор кўрсатилади.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ходимлари Хўжайли туманида истиқомат қилувчи уруш ва меҳнат фахрийси 96 ёшли Нурилло ота Исаковнинг хонадонида бўлиб, байрам билан табриклади.
Нуроний отахон меҳмонларга заҳматли уруш йилларида бошидан кечирган қийин даврларни ёдга олиб, сўзлаб берди.
Учрашув сўнгида, отахон ёшларнинг хизмат фаолиятига оқ фотиҳа бериб, кўнгил сўраганликлари учун миннатдорчилик билдирди.
Ўз навбатида, Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасининг эсдалик совғалари Нурилло отага топширилди.