Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерациясининг 2024 йил сарҳисоби ҳамда 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди  / / Волейбол бўйича Миллий гвардия биринчилиги ўтказилди / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси - “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи” деб топилди / / Ҳарбий хизматчиларга янги хонадон калитлари топширилди / / Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир / / Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан давлат идораларида тадбирлар / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Янги Ўзбекистон мажмуасида жойлашган Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйилди / / Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди / / Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида байрамона тадбир ташкил этилди / / «Ваъда» номли бадиий фильмнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. / / Куч тузилмаларининг кинология соҳасидаги ҳамкорлиги // "Айдар-Арнасой кўллар тизими"да ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда // Хоразмда Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди // Маҳаллалар кесимида мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш борасида ҳамкорликдаги манзилли тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда // Нурафшон шаҳрида жойлашган Milliy gvardiya Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳудудида "От спорти майдони" мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда ҳарбий ватанпарварликга ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ҳамда тизим фахрийлари иштирок этишди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Milliy gvardiya ташаббуси билан «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди // 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Республикамиз бўйлаб Milliy gvardiya тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида телемулоқотлар ташкиллаштирилди // Milliy gvardiya Жиззах вилояти бўйича бошқармасида “Ётоқхона, ошхона ва хизмат кўрсатиш бинолари” шунингдек, Жиззах шаҳар Қўриқлаш бўлими “Маъмурий биноси”нинг тантанали очилиши Гвардиячиларга байрамона туҳфа бўлди // Қуролли Кучларимизни ташкил топганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан бугун, Янги Ўзбекистон боғида “Мен ғолиб” шиори остида югуриш мусобақаси ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбони бўйлаб “Отлар паради” бўлиб ўтди // Тошкент вилоятидаги тоғли ҳудудлардаги дам олиш масканларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар олиб борилмоқда // Миллий гвардия тизими фахрийлари ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди. // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан "Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусидаги тадбир ташкил этилди // Пойтахтимиздаги "Киночилар уйида" Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” фаолиятига оид “Ваъда” номли телесериалнинг тақдимоти бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

“Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида “Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Дастлаб Миллий гвардия сафларида ўз йигитлик бурчини адо этиб келаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва яқинлари ҳарбий оркестр садолари остида тантанали кутиб олинди.
Саф майдонида меҳмонлар эътиборига муддатли ҳарбий хизматчиларнинг қурол билан махсус саф усулларини бажариш ва қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари ҳавола этилди.
Шундан сўнг, Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган ота-оналар фарзандлари билан бир дастурхон атрофида тушлик қилиб, дилдан суҳбат қуришди.
Тадбирнинг иккинчи қисми Тошкент шаҳрида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида давом этди. Унда Ўзбекистон Республикаси олимаси, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермухаммедова, Ўзбекистон халқ артисти, меҳнат шуҳрати ордени соҳибаси Саида Раметова, таниқли ижодкорлар ҳамда Миллий гвардия Фахрийлар кенгаши аъзолари, муддатли ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Маросимда сўз олганлар бугунги кунда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш, юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашга ҳисса қўшиш ҳар бир йигит учун юксак шон-шараф ишига айланганини алоҳида таъкидлашди. Кўзларида қувонч ёшлари, қалбида эса ғурур барқ ураётган ота-оналар бўлса, фарзандларининг эр-йигитлар қаторида халқимиз ва юртимиз тинчлигини ҳимоя қилаётганликларидан чексиз фахр ва ифтихор туйғусини ҳис этаётганлигини эътироф этишди.
Тадбирнинг бадиий қисмида Миллий гвардия Ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан ижро этилган ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчани хушнуд этди. Аскарларнинг оналари билан тушган рақслар эса тадбирга янада файз киритди.
Тадбир сўнгида ҳарбий қисм командири томонидан Ватанимизга содиқ, мард ва садоқатли йигитларни вояга етказгани учун оналарга миннатдорчилик билдирилиб, ташаккурномалар топширилди.
Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари “Шон-шараф” давлат музейига ташриф буюриб, Иккинчи жаҳон урушида фронт ва фронт ортида жасорат кўрсатган ўзбекистонликлар ҳақидаги фото ва видео маълумотлар, уруш даҳшатини акс эттирувчи экспонатлар, фронтдан йўлланган мактублар, жанг майдонларидан топилган буюмлар ва тарихий ҳужжатлар билан танишишди.

Text to speech