Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МАСЪУЛЛАР МЕҲНАТИ МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари полковник И.Ибрагимов бошчилигида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси саф майдонида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона шаҳар кенгаши депутатлари, "Ўзбекистон Республикаси ИИВ, МВ, ДХХ Қуролли можаролар-антитеррористик кураш "Ватан" фахрийлар фонди" бўлим бошлиғи ҳамда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.
Тадбир давомида меҳмонлар томонидан, Миллий гвардия қўмондони бошчилигида юртимиз бўйлаб жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилган самарали ишлар эътироф этилди.
Бу борадаги ишларни Фарғона вилоятида жадаллаштиришга қўшган улкан ҳиссаси учун "Ўзбекистон Республикаси ИИВ, МВ, ДХХ Қуролли можаролар-антитеррористик кураш "Ватан" фахрийлар фонди" томонидан Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Акбаров кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек, бир қатор ҳарбий хизматчиларга фонд томонидан ташаккурномалар тантанали равишда топширилди.

Text to speech