МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ БИЛАН СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга қизиқтириш ва ёзги дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ташаббуси билан Хўжайли туманида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида беш ташаббус доирасида ташкил этилган спорт тўгарак иштирокчилари ўртасида мунтазам равишда мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, куни кеча тарбияланувчилар ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда ёшлар фаоллик билан қатнашиб, ўз имкониятларини синаб кўришди. Мусобақа якунида ғолиблар аниқланиб, совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.