МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИНИ ЎЗ ТАРБИЯСИГА ОЛАЁТГАН ОИЛАЛАР СОНИ КУНДАН–КУНГА ОРТМОҚДА
Жорий қилинган янги тизим ва олийжаноб халқимиз томонидан қўл урилаётган эзгу ишлар самарасида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ўз тарбиясига олаётган оилалар сони кундан–кунга ортмоқда.
Хусусан, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи Фармоновлар оиласи 12-сонли Меҳрибонлик уйидан 8 нафар ўғил қизларни ўз оиласига қабул қилишган бўлса, Бухоро вилоятидаги Меҳрибонлик уйида 8 йилдан зиёд яқинларининг йўлига кўз тикиб келган ака-укалар ўз онаси бағрига қайтарилди.
Эслатиб ўтамиз, меҳридарё халқимиз орасидаги замонамиз қаҳрамонларининг эзгулик йўлидаги шижоати туфайли Навоий ва Наманган вилоятларидаги Меҳрибонлик уйларининг эшиклари ёпилди.