МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎРГАТИЛМОҚДА
Жорий йилнинг 6 сентябрь кунидан Миллий гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ахборот технологиялари (IT) бўйича замонавий касбларга йўналтирувчи “Raqamli Avlod” тўгараги ташкил этилиб, 2D ва 3D дизайн, робототехника, рақамли медиа-маркетинг ва фрилансинг бўйича машғулотлар йўлга қўйилди. Ҳозирги кунда Меҳрибонлик уйининг 10 дан зиёд техника ва ахборот технологияларига қизиқувчи ёшлари фан ва техникани ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига мувофиқ техник воситалар ва компьютер технологиялари ишларини қунт билан ўрганишмоқда.
Шунингдек, "Қўриқлаш сервис" унитар корхонаси имкониятларидан фойдаланган ҳолда амалий ва назарий дарсларда ёшлар, фақатгина дарс машғулотлари билан чекланибгина қолмай, Миллий гвардиянинг жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолияти билан ҳам яқиндан танишмоқда.