"Менинг армиям-менинг фахрим" шиори остида ёшлар акцияси ўтказилди.
Фарғона шаҳрида жойлашган “Истиқлол” стадиони мажмуасида вилоят ҳокимлиги ҳамда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ёшларда ҳарбий ватанпарварлик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириш, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган “Менинг армиям-менинг фахрим” шиори остида ёшлар акцияси ўтказилди. Мазкур тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида ҳарбий техника, қурол-аслаҳа ва бошқа махсус воситаларнинг кўргазмалари ташкил этилди. Икки мингдан ортиқ ёшларни жалб этган мазкур тадбир барчада катта қизиқиш уйғотиб, ҳарбий соҳага оид кўплаб маълумотларга эга бўлиш имконини яратди.