"Менинг армиям - менинг фахрим" акцияси давом этмоқда
Ёшларда ҳарбий ватанпарварлик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириш, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган «Менинг армиям - менинг фахрим» шиори остидаги ёшлар акцияси давом этмоқда.Хусусан, куни кеча Наманган вилояти ҳокимлиги, Вилоят Мудофаа ишлар бошқармаси, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси , Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбир бўлиб ўтди. Ватанпарварлик акцияси доирасида 1000 дан ортиқ ёшлар иштирок этиб, ҳарбий хизматчилар томонидан кўргазмали саҳна чиқишлари, куч тузилмалардан келтирилган ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар намойиши, Қўриқлаш бошқармаси ходимларининг камондан ўқ отиш жараёнлари, истеъдодли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари уларда катта таассурот қолдирди.