Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

"МЕНИНГ АРМИЯМ – МЕНИНГ ФАХРИМ!" ИЖОДИЙ ИШЛАР КЎРГАЗМАСИ

Ўзбекистон бадиий академияси марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 31 йиллиги ҳамда "14-январь Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан "Менинг армиям – менинг фахрим!" мавзусидаги ижодий ишлар кўргазмаси иштирокчиларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ижодий ишлар профессионал ва ҳаваскорлар яъни таниқли рассом ва ижодкорлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, талаба ва ўқувчи ёшлар орасида ўтказилди.
170 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашган ижодий ишлар танловида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, ходимлари ва уларнинг фарзандлари ўзларининг 100 дан ортиқ асарлари билан фаол иштирок этишиб, турли йўналишларда ғолиб ва совриндор бўлишди. Ғолиб ва фаол қатнашган иштирокчиларга Миллий гвардия қўмондонининг диплом ва фахрий ёрлиқлари, ҳамда қимматбаҳо совғалар қўмондон ўринбосари полковник С.Мамаюсупов ва Ўзбекистон бадиий академияси раиси А.Нуриддинов томонидан топширилди.
Жумладан, Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси лейтенант Давлатов Асилбек Шокиржон ўғлининг тақдим этган ижод намунаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди. 2 ва 3 – ўринларга Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчиси кичик сержант Қаюмов Алишер Назиржон ўғли ҳамда Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази ҳарбий хизматчиси Р.Баймуратовнинг қизи Баймуратова Эвелина Ринатовналар лойиқ деб топилди.
Шунингдек, Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази ҳарбий хизматчилари полковник А.Бабаев ва полковник И.Ниязовларнинг фарзандлари Абдукаримова Шаҳноза Акмал қизи, Шуҳратова Азизахон Икром қизи ҳамда Миллий гвардия Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси 81140 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси 3-даражали сержант Ў.Зоҳидовнинг қизи Улуғбекова Зуҳра Ўткирбек қизларининг яратган асарлари комиссия аъзолари томонидан юқори баҳоланиб, уларга Миллий гвардия қўмондони фахрий ёрлиғи топширилди.
Шу билан бирга тадбирда Қуролли кучлар куч тузилмалари ҳарбий хизматчилари ва фахрийлари, ижодий уюшмалар вакиллари ҳамда зиёлилар иштирок этди. Ҳарбий ансамбл ашулачилари томонидан ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқлар ижро этилиб, барчага байрамона кайфият бағишлади.

Text to speech