Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Меҳр дафтари” тизими юзасидан амалга оширилган чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари" тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Танқидий руҳда ўтган мазкур йиғилишда Миллий гвардия қўмондонлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўбаси мудири Д.Эрматов, Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Ф.Аҳмедов, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) Ш.Қултураев, Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Ф.Сулаймонов ҳамда Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари масъул ҳодимлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.
Йиғилишда "Меҳр дафтари" тизимини амалиётга татбиқ этишда йўл қўйилган камчиликлар, уларни бартараф этиш ва келгусида олдини олиш чора-тадбирларини белгилаш, тизимнинг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишдаги аҳамияти, тизимни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳокимликлар жамғармаларидан мақсадли фойдаланиш ва тарбияланувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, танқидий кўриб чиқилди.

Text to speech