“Меҳрибон қалб” номли Оилавий болалар уйи ўз фаолиятини бошлади.
Фарғона вилояти Фурқат туманида яшовчи Комиловлар оиласида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида “Меҳрибон қалб” номли Оилавий болалар уйи ўз фаолиятини бошлади. Қўқон шаҳрида жойлашган 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбиячиси тажрибали педагог Ҳуррият Комилова беш нафар ўғил-қизларни ўз тарбиясига олиб вилоятда иккинчи Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйди.
Эслатиб ўтамиз Фарғона вилояти Фарғона туманидаги Валиевлар оиласи 6 нафар ўғил-қизларни ўз бағрига олиб Оилавий болалар уйи фаолиятини бошлаб беришган эди.