Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармаларида “Сўзда, ишда ва фикрда бирдамлик” мавзуларида тренинг машғулотлари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси психологлари томонидан Минтақавий ўқув марказида таҳсил олаётган тингловчилар ҳамда муддатли ҳарбий ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал салоҳияти ва касбий маҳоратини, шунингдек, психологик кўникмаларини янада ошириш мақсадида психологик тренинг машғулотлари ўтказилди.
Ушбу тренингни ўтказишдан асосий мақсад ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг эслаб қолиш қобулиятларини мустаҳкамлаш, осон ва самарали муомалага киришиш усуллари, келгусида жипслик билан хизмат олиб боришга тарбиялаш ҳамда турли хил руҳий зўриқишларнинг олдини олишга қаратилган.