Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси муддатли ҳарбий хизматчиларидан имтиёзли тавсиянома олиш учун тест синовлари қабул қилинди.
Жорий йилнинг 30 январь куни Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасида ўз йигитлик бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилардан имтиёзли тавсиянома олиш учун Давлат тест маркази Бухоро вилояти бўлими томонидан тест синовлари қабул қилинди.
Ушбу жараёнларда ҳар бир аскар ўзининг интеллектуал билимларини яна бир бор синовдан ўтказди.
Бугунги тест синовларини ўтказишда ҳаққонийлик ва шаффофликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, тест жараённи бевосита кузатиб бориш учун 4 нафар назорат гуруҳи аъзолари ажратилган.
Синовларида юқори балл тўплаган муддатли ҳарбий хизматчилар имтиёзли тавсияномаларни қўлга киритиб, олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча балл тўплаш имкониятига эга бўладилар.