Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия органлари шахсий таркибининг қонунчилик ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиши масаласида йиғилиш ўтказилди

Миллий гвардия Марказий девонида қўмондон ўринбосари полковник С. Мамаюсупов раислигида шахсий таркибнинг қонунчилик ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиши масаласида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси О. Джумаев, Ҳарбий прокурорнинг биринчи ўринбосари адлия полковниги О. Холбоев ҳамда асосий ҳисоботлар билан Миллий гвардия Тарбиявий ва Мафкуравий ишлар бошқармаси бошлиғи З. Алимов иштирок этди.
Конструктив-танқидий руҳда ўтган йиғилишда ҳарбий хизматчи ва ҳодимлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари кўриб чиқилди. Шунингдек, йиғилиш сўнгида, раҳбарлар ва масъул шахслар зиммасига шахсий таркиб билан олиб борилаётган тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси бўйича чора-тадбирларни кучайтириш вазифаси юклатилди.

Text to speech