Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия органлари томонидан экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш билан боғлик маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари юритишнинг амалий муаммолари ва ечимлари мавзусида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 11.07.2023 йилдаги “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-854-сон Қонун имзоланган эди. Жорий йилнинг13 октябрь кунидан мазкур Қонун кучга кирди.
Эслатиб ўтамиз, эндиликда МЖТКнинг 248'1-моддасидаги ўзгартиришларга мувофиқ, Миллий гвардия органлари томонидан экология ва атроф мухитни химоя қилиш билан боғлик маъмурий ҳуқуқбузарликларнии аниқлаш, баённома расмийлаштириш, ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасида “Миллий гвардия тизимида маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари юритишнинг амалий муаммолари ва ечимлари мавзусида” видео конференц алоқа тарзида он-лайн семинар машғулоти ўтказилди.
Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси бўлим прокурори адлия капитани Н.Норалиев, Ўзбекистон Республикаси Давлат экология назорат инспекцияси бошлиғи А.Қурбонов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Ҳуқуқбузарлик профилактикаси хизмати Маъмурий амалиёт бўлим бошлиғи подполковник К.Қурбонов, Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди судяси Х.Содиқов, Миллий гвардия марказий девон бошқарма бошлиқлари ўз маърузалари билан иштирок этишди. Қўриқлаш бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича бошқармалари ҳарбий хизматчилари ва ходимлари студиялардан қатнашишиб, қонунчиликдаги янгиликлар бўйича маълумотларга эга бўлишди.
Он-лайн семинар машғулотида 2023 йил 11 июлдаги “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-854-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК га Миллий гвардияси органларига зарур ваколатлар берилишини назарда тутувчи ўзгартишлар ҳақида тушунчалар берилди.

Text to speech