Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан фирибгарликда айбланган шахс қўлга олинди.
Жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани "Ўрикзор" савдо комплекси ҳудудида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар томонидан шахсни юзидан таниб олувчи камера ёрдамида Тошкент шаҳри ИИББ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича қидирувда бўлган шахс мажмуага ташриф буюрганлиги аниқланган. Шундан сўнг, ИИО ходимлари билан ҳамкорликда ҳуқуқбузар қўлга олинган. Дастлабки суриштирув ишлари давомида фуқаро қашқадарёлик 32 ёшли У.Я эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилмоқда.