Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оилаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 339-сонли умумтаълим мактаби биносида Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бўлинмалари ҳарбий хизматчилари оила аъзолари иштирокида тадбир ташкил этилди. Тадбирда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, хизмат вазифаларини сифатли ва самарали бажаришда оилавий муносабатларнинг ўрни каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбир доирасида сайёр қабул ҳам бўлиб ўтди.
Хусусан, биринчи масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий аппарати ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича масъул подполковник Б. Аширматова "Ватанпарварлик оиладан бошланади" мавзусида маъруза қилди. Ўз нутқида Б. Аширматова тингловчиларга "Ватанпарварлик", у нимани англатиши, нима учун болаларни Ватанга, унинг тарихига, ўтмишига ва буюк аждодларига ҳурмат руҳида тарбиялаш муҳимлиги тўғрисида сўзлади. Иштирокчилар, ўз навбатида, ватанпарварлик руҳидаги тарбия масаласи Ватан ҳимоячилари оилалари учун қанчалик долзарблиги тўғрисида фикр билдиришди.
Шундан сўнг Миллий гвардия шахсий хавфсизлик бошқармасининг катта офицери подполковник Н. Урунбаева интернетдаги қимор ўйинлари ҳақида гапириб, уларнинг хавфи нимада эканлигини тушунтирди. Тингловчиларнинг алоҳида эътибори оиласи ва яқинларининг хавфли ўйинлар кушандасига тушиб қолишининг олдини олиш, шунингдек, инсон виртуал ўйинларга берилиб кетганини қандай аниқлаш ва ундан қутулиши учун қандай чора кўриш кераклигига қаратилди.
Миллий гвардия психологик қўллаб-қувватлаш Марказининг бош мутахассиси Ш.Қурбонова ўз нутқида оиладаги муносабатлар мавзусини кўтариб, можароларнинг олдини олиш, эр-хотиннинг бир-бирини тушуниб, оилавий ҳаётдаги инқирозларни енгиб ўтиши ҳамда ота-онанинг болаларни тарбиялашдаги иштироки қанчалик муҳимлиги ҳақида гапирди.
Тадбир иштирокчиларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича мурожаатларини тинглаш билан якунланди. Бир қатор масалалар жойида ҳал қилиниб, айрим мурожаатлар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Text to speech