Жорий йилнинг 20-21 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида “Энг илғор фельдшер” кўрик танловининг якуний босқичи ўтказилди.
Ўтказилган ушбу кўрик-танловда Республикадан жами 19 нафар фельдшерлар иштирок этди. Танловда иштирокчилар мутахассислиги бўйича ўзларининг назарий билим ва амалий кўникмаларини моҳирона намойиш этишди.
Кўрик танловнинг асосий мақсади- ҳарбий хизмат нуфузини янада ошириш, Ватанга ва ўз касбига садоқат ҳиссини кучайтириш, улар ўртасидаги ўзаро соғлом рақобат муҳитни яратиш, жанг майдонида ва турли шошилинч ҳолатларда шахсий таркибга тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий кўникмаларини ошириш ҳисобланади.
Кўрик танлов якунлари бўйича ғолиблар Миллий гвардия Кўмондони буйруғи билан муносиб тақдирланадилар.