Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия тизимидаги кичик командирлар иштирокида "Сержантлар форуми" бўлиб ўтди

Миллий гвардия тизимида юқори жанговар шайлик ва қатъий ҳарбий интизомга эга бўлган сержантларнинг ҳарбий маҳоратини, билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ҳар йили  "Сержантлар форуми"  ўтказилиши анъанага айланган.
Жорий йилнинг 23 февраль куни бўлиб ўтган навбатдаги Форум Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев раҳбарлигида, қўмондон ўринбосари полковник С.Мамаюсупов ҳамда Ёшлар ишлар агентлиги бошқарма бошлиғи Ш.Олимовлар иштирокида видеоселектор тарзида ташкиллаштирилди. Унда Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг офицерлар ва сержантлар таркиби ҳам ZOOM платформаси орқали қатнашишди.
Миллий гвардия қўмондони ўзининг кириш сўзида  Давлатимиз раҳбарининг сўнги йилларда ҳарбий хизматчиларга, хусусан, сержантларга бўлган юқори даражадаги эътиборини таъкидлаб,  тизимда хизмат қилаётган сержант ва оддий аскарларни олий маълумотли офицер кадр сифатида етиштириш бўйича салмоқли ишлар олиб борилаётганлигини эътироф этди.
Шунингдек, Миллий гвардия тизимида сержантлар таркибини тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ва ҳар қандай мураккаб вазиятларда жисмоний ҳамда руҳий синовларга бардош бера оладиган, ностандарт ҳолатларда мустақил қарор қабул қилиб, юклатилган вазифаларни аъло даражада бажаришга қодир бўлган кичик командирларни шакллантириш учун барча шароитлар мавжудлиги айтиб ўтилди.
Шу билан бир қаторда, айрим Кенгашлар ўзининг фаолиятини лозим даражада ташкил эта олмаганлиги боис, учраётган айрим  салбий ҳолатлар танқидий таҳлил қилинди  ва келгусида  барча кичик командирлар ўзларига тегишли хулоса чиқариб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққан Ёшлар ишлар агентлиги бошқарма бошлиғи Ш.Олимов ушбу сержантлар форумида Миллий гвардия қўмондонининг шахсан иштирок этиб, ўз хизмат фаолиятидаги сержант(кичик командир)лик давридан мисоллар келтириб форум иштирокчиларига катта мотивация берганини юқори баҳолади.
Ноодатий тарзда бошланган тадбир очиқ мулоқот тарзида қизғин давом этди.
Маърузачилар замонавий техникалардан фойдаланган ҳолда, хизмат фаолияти давомида дуч келиш мумкин бўлган ҳолатлар ва уларда мустақил қарор қабул қилиш кўникмалари, спорт йўналишида жаҳон чемпионатлари ва бошқа халқаро ареналарда эришаётган ютуқлар, яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида фикр юритдилар.
Ҳарбий хизматдаги фаолиятларини ҳар томонлама рағбатлантириш, замонавий билим ва кўникмалар билан тажрибаларини ошириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган тадбир якунида бир қатор кичик командирлар Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан  муносиб  рағбатлантирилди.
Тадбир сўнггида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази Ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг куй ва қўшиқлари барчага юқори кайфият улашди.

Text to speech