Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейида " Биз озод юртнинг бахтиёр фарзандларимиз"шиори остида маънавият фестивали бўлиб ўтди.
Мазкур фестиваль маънавиятнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойилларини янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, ёшлар қалбида, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, ватанпарварлик, шукроналик туйғуларини ривожлантиришга қаратилган. Бундан ташқари лицейда йил давомида маънавий-маърифий йўналишда амалий семинар-тренинглар, бадиий китоблар ҳамда тарихий-миллий кўргазмалар намойиши, шоир ва адиблар иштирокида “Маърифат мушоира кечалари”, Ахборот кутубхонаси билан ҳамкорликда китоблар ярмаркалари, Санъат ғунчалари кўрик танлови, турли соҳа вакиллари билан учрашувлар, Энг зукко китобхон, Энг яхши иқтидорли ўқувчи, Ораста қизлар кўрик танловлари ўтказилиб келинмоқда.
Маънавият фестивали доирасида “Наврўз дастурхони”, "Моҳир қўллар"танловлари, "Китоблар кўргазмаси", "Ёш ихтирочи физиклар" кўргазмаси, халқ ўйинлари, шунингдек, лицей ўқувчиларининг вилоятлар кесимида бадиий чиқишлари намойиш этилди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар дошқозонда қайнаб турган сумалакларни кавлаб, эзгу ниятлар қилишди.
Тадбирнинг бадиий қисмида меҳмон санъаткорларнинг мусиқий чиқишлари иштирокчиларни рақсга чорлади.
Фестиваль якунида барча байрам дастурхонига таклиф этилди.
Бу каби тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши ёш авлодни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб этишга, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга, ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга кенг замин яратмоқда.