Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчилари учун "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди.

Юртимизда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди. Тадбирда ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар иштирок этиб, ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар, ўқ отиш хонаси, маънавий тайёргарлик кўриш синфи билан яқиндан танишдилар.
Ёш бўлишларига қарамай, Ватанни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш нақадар машаққатли ва шарафли иш эканлигини ҳис этган ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.
Шунингдек, фаол иштирок этган ёшлар от миниб кўриш ва сайр қилиш имкониятини қўлга киритди.
Мана шундай маънавий-маърифий тадбирларнинг кўплаб ўтказилиши ва уларда ёшларнинг иштирок этиши, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан ҳимоясига бўлган қизиқиши ортиши ҳамда она Ватанга муҳаббат туйғуси билан улғайиб, комил инсонлар бўлиб етишишида аҳамиятлидир.

Text to speech