Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия тизимида “Энг намунали тарбиявий ва мафкуравий ишлар йўналишидаги хона” кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Муҳтарам Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондонининг 2018 йил 4 август кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий химатчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 3898-сонли Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида маънавий - маърифий ишлар самарадорлиги ошириб борилмоқда.

Хусусан, 2023 йил 23 август куни  Миллий гвардия тизимида ўтказилган “Энг намунали тарбиявий ва мафкуравий ишлар йўналишидаги хона” кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ушбу тадбир Миллий гвардия Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Маънавият ва маърифат марказида бўлиб  ўтди ва унда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Турдибоева Раъно Эшовна, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Эргашев Ботиржон Йўлдошали ўғли, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий ватанпарварлик йўналиши бўлими бошлиғи Зикирова Махфират Собировна,  Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  Марказий кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар хокимлиги мутасадди раҳбарлари, Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳарбий хизматчи ва ходимлари    иштирок этишди.

Тадбир аввалида Миллий гвардия вилоят бошқармалари ўртасида жойларда ўтказилган “Энг намунали тарбиявий ва мафкуравий ишлар йўналишидаги хона” кўрик танлови жараёнлари бўйича   видеоролик ҳавола этилди.

Шундан сўнг, турли номинациялар юзасидан фаол иштирок этган ва юқори натижаларга эришган вилоят номлари эълон қилинди.  

 “Энг намунали  маънавият-маърифат хонаси” номинацияси бўйича 3-ўринни Миллий гвардия Фарғона  вилояти бўйича бошқармаси, 2-ўринни Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва фахрли 1-ўринни Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси эгаллади. Ғолиблар диплом ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

 “Энг намунали руҳий енгилаштириш хонаси” номинацияси бўйича 3-ўрин Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасига, 2-ўрин Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда 1-ўрин Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасига насиб этди ва жамоалар диплом ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

Энг намунали шонли тарих хонаси” номинацияси бўйича 3-ўринга  Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси,  2-ўринга Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, шунингдек, 1-ўринга Миллий гвардия Фарғона бўйича бошқармаси муносиб деб топилди. Уларга диплом ва китоблар жамланмаси тақдим этилди.

Кўрик танловнинг умумий натижасига кўра 3-ўринни Миллий гвардия Қашқадарё вилояти  бўйича бошқармаси, 2-ўринни Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ва ниҳоят фахрли 1-ўринни Миллий гвардия Фарғона бўйича бошқармаси қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совға  билан тақдирланди.

Тадбир сўнгида, маънавий-маърифий йўналишдаги жараёнларни ташкил этишда яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларига “Миллий гвардиянинг ўтмиши ва бугуни” номли китоблар тантанали равишда топширилди.

 

  

Text to speech