Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида “Ҳарбий педагогикада таълимнинг инновацион ёндашувлари. Муаммо ва ечимлари” мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Мазкур конференция Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида жойлашган Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида ташкиллаштирилиб, унда Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети, вилоят прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар бошқармаси ҳамда Миллий гвардия минтақавий ўқув марказлари мутахассислари шунингдек, Гулистон Давлат университети ва педагогика институти профессор ўқитувчилари иштирок этишди.
Шунингдек, конференцияда Тошкент, Фарғона, Жиззах ва Нукус минтақавий ўқув марказлари тингловчилари ҳам “online” тарзда иштирок этиб, мавзуга оид масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Бундан ташқари мавзуга доир назарий ва амалий муаммолар ўртага ташланди ва уларнинг ечимлари бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар шакллантирилди.