Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасининг дала ўқув полигонида батальон командирларининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирокида ўқув-услубий йиғин ўтказилди

2024 йилнинг 25-28 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида тарбиявий ва мафкуравий ишлар самарадорлигини ошириш, мутахассислар ҳамда бўлинмаларга юклатилган жанговар вазифаларни муваффақиятли бажариш учун зарур бўлган руҳий сифатларни шакллантириш бўйича Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасининг дала ўқув полигонида ҳарбий қисм ва муассасаларда батальон командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарларининг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-услубий йиғини ўтказилди.
Ҳарбий хизматчилар полигонда қад ростлаган дала ўқув шаҳарчасида малакали мутахассислардан махсус операцияларда ахлоқий-руҳий таъминотни ташкиллаш тартиби, мафкуравий информацион хуружларга қарши психологик иммунитетни шакллантириш усуллари, ёшлар ва аёл ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган назарий билмларни эгаллашди.
Кейинги машғулотлар шахсий таркибни ўқ отиш тайёргарлиги жараёнида жанговар вазиятларга нисбатан руҳий тайёрлаш тартиби ва хавфсизлик қоидалари ҳамда кундузи ва тунда ўқ отиш меъёрларини бажариш бўлди. Шунингдек, махсус сунъий тўсиқли йўлаклардан ўтиш, ҳарбий хизматчиларни экстремал вазиятлардаги ҳаракатларга ахлоқий-руҳий тайёрлаш усуллари, жанговар вазиятларда тиббий таъминотни ташкил қилиш ва биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби, қўл жанги усулларини бажариш ва психологик тўсиқлардан иборат ертўла йўлагидан ўтиш, қоровул ва суткалик наряд, дала шароитида руҳий енгиллик хоналарини жиҳозлаш ва ундан фойдаланиш тартиби, харита билан ишлаш кўникмалари кабиларни амалий жиҳатдан бажариб ўтишди.
Ўқув-йиғинининг учинчи кунида тўлиқ экипировкада 10 километр масофага пиёда марш юриш машғулоти ўтказилди. Унда ҳарбий хизматчилар йўл давомида турли тўсиқлардан ўтиб, қийинчиликларни енгиб ўтиш кўникмаларини ҳосил қилишди. Финишга етиб келган барча ҳарбий хизматчилар жамоани жипслаштириш ўйинларида иштирок этишди. Бундан ташқари жисмоний тайёргарлик бўйича 3 километр ва 100 метрга югуриш ҳамда турникда тортиниш бўйича ҳам меъёрларни топширишди. Шундан сўнг Миллий гвардия бўлинмаларида ишлаб чиқилган илмий-инновацион ва рационализаторлик ишланмалар кўргазмаси ўтказилди. Унга куч тузилмалари ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳам таклиф этилди.
4 кунлик ўқув-йиғининг якунида барча эгалланган кўникмалар муҳокама қилинди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган режалар белгилаб олинди.

Text to speech