Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” шиори остидаги хайрия қон топшириш акциясида фаол иштирок этишмоқда
Аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш мақсадида Республика қон қуйиш маркази мутахассислари томонидан донорлик акциялари ўтказиб келинмоқда. "Мен донорман" шиори остида бўлиб ўтган хайрия акциясида Миллий Гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирок этди.
Мунтазам ташкил этиб келинаётган “Мен донорман” акциясида донорлар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда. Бу ҳам бўлса мутахассисларнинг беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш борасида олиб бораётган саъй ҳаракатларининг натижасидир.
Бу каби тадбирларни ўтказишдан мақсад эса тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чорлаш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.