Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказида 30 нафар битирувчиларга сертификатлар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида бошланғич тайёргарлик дастури бўйича ўқишни битирган 30 нафар тингловчилар белгиланган режа асосидаги ўқув курсларини тамомладилар. Ўқув йиғини давомида малакали мутахассислар иштирокида амалий семинар ва тренинглар, факультатив машғулотлар ҳамда бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Бундан кўзланган асосий мақсад уларнинг билим ва кўникмаларини ҳам амалий ҳам назарий тарзда мустаҳкамлашдан иборатдир. Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган бир гуруҳ битирувчиларга тантанали сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Сўз олган Марказ бошлиғи полковник Ж.Э.Мирзалиев битирувчиларни тантанали қасамёд ҳамда сертификат олганликлари шунингдек, ўқув йиғинини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклади.
Шу билан бир қаторда, уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, халқимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилади.