Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардиянинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда “Қўриқлаш” бошқармаси янги маъмурий биноларининг очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.    

Жорий йилнинг 5 май куни Урганч шаҳрида жойлашган Миллий гвардиянинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда “Қўриқлаш” бошқармаси янги маъмурий биноларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тантанали тадбирда Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев, Хоразм вилояти ҳокими Ж.Рахимов, вилоят сектор раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар мутасадди раҳбарлари, фахрийлар, ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари, Миллий гвардияга бириктирилган умумий ўрта таълим мактабларининг ватанпарварлик синфи ўқувчилари, шунингдек, Оилавий болалар уйлари фарзандлари  иштирок этишди. Миллий гвардия қўмондони ўз нутқида замонавий кўриниш касб этган ва янги имкониятларга эга бўлган мазкур бинолар ситуацион марказ, тезкор навбатчилик қисми, барча шароитларга эга бўлган хизмат  хоналари  ва ётоқхоналар, шунингдек, спорт мажмуалари ҳарбий хизматчи ва ходимларни касбга бўлган садоқатини янада юксалтиришга, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга, спорт билан мунтазам шуғулланишлари ва маданий ҳордиқ чиқаришлари учун хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. Вилоят ҳокими сўзга чиқиб, бугунги кунда Миллий гвардия ўз ўрнига эга эканлиги ва вилоятда ўтказилаётган барча тадбирларда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларимиз ва хорижий меҳмонларимиз хавфсизлигини ишончли таъминлаб келаётганликларини фахр билан тилга олди.  Шу муносабат билан тизим ходимларига  халқимиз ишончи кундан-кунга ортиб бораётганлиги ва  юртбошимиз томонидан ҳам бир қатор масъулиятли вазифалар юкланаётганлигига  алоҳида урғу берди. Ушбу вазифаларни аъло даражада бажариб келаётган Миллий гвардия ходимларига катта ишонч билдириб, келгуси ишларига улкан зафарлар тилади. 

 Шундан сўнг Миллий гвардия қўмондони буйруғи ўқиб эшиттирилиб, унга кўра жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида фаоллик кўрсатиб, мустақил Ватанимиз қудрати ва салоҳиятини юксалтиришда ўзининг фидокорона хизматлари билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларга, самарали ҳамкорлик қилиб келаётган ташкилотлар вакилларига Миллий гвардиянинг I – II даражали "Намунали хизматлари учун", "Маънавият аълочиси" кўкрак нишонлари, Фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки тадбирга таклиф қилинган  Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги Болалар уйи бош шифокори Дзугаева Людмила Руслановна, Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан,  ташаббускорлиги ва  ҳамкорликдаги  самарали меҳнатлари учун "Фидойи ходим" кўкрак нишони ва эсдалик қўл соати билан рағбатлантирилди. Анъанага кўра рамзий ленталар кесилган ҳолда янги бинолар эшиклари очилиб,  ташриф буюрган меҳмонларга Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари  учун яратилган шарт-шароитлар  таништирилди.

 

 

Text to speech