Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Иқтидорли ёшлар ўртасида дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги бўйича “Санъат ғунчалари” ХХIV Республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 24 март кунидан Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида иқтидор эгаларини аниқлаш ва рағбатлантиришга қаратилган муҳим маданий тадбир старт олган эди. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари ўртасида ўтказилаётган ёш ижрочилар республика танловининг мақсади албатта, болаларга мусиқий таълим ва тарбия бериш масалаларига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, шунингдек, ёш иқтидорли созандаларни аниқлаш ҳамда чолғу ижрочилигининг энг яхши анъаналари давомчиларни тарбиялашдан иборатдир.


Маълумот учун: мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга доир қўшича чора-тадбир тўғрисида”ги ПҚ–112-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–129-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг қўшма қарорига асосан ўтказилиб келинмоқда.


“Санъат-ғунчалари” танловида 14000 дан зиёд иштирокчилар қатнашиб, 1600 нафари турли номинацияларда лауреат бўлишди.
Мусиқий танловда ижодкорлар 3 йўналишда : ёғоч-дамли, мис-дамли ва зарбли асбоблар, кичик ва катта гуруҳ номинациялари бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.
Ёш иштирокчиларнинг ижодий маҳорати ҳар бир йўналиш бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланиб борилди.
Тантанали ёпилиш ва тақдирлаш маросими жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон давлат консерваториясининг мусиқий залида ўтказилиб, унда ғолиб ва совриндорлар билан бир қаторда устозлар ва жўрнавозлар ҳам муносиб рағбатлантирилди.

Text to speech