Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходима аёллар ўртасида Тўмарис издошлари” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Мазкур беллашув ҳакамлар ҳайъати томонидан кузатиб борилиб, ҳарбий хизматчи ва ходима аёлларнинг соҳага оид билимлари, норматив ҳужжатларни билиш даражаси ҳамда тезкорлик, зукколик ва чаққонликлари муносиб баҳоланди.
Кўрик-танлов якунида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан муносиб тақдирланди.
Таъкидлаш жоизки, кўрик танловлар хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларга ақл-заковатини намоён этишларига кўмаклашиш ва ўзаро соғлом рақобатни шакллантириш, ўзларига ишонч ҳисини мустаҳкамлаш, бўлинмалари шаъни учун курашишга бўлган шижоатини ривожлантиришга кенг хизмат қилмоқда.