Миллий гвардия ҳудудий бошқармаларида ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирокида "Диний экстремизм ва терроризмнинг хавфсизликка таҳдиди" мавзусида давра суҳбати ўтказилмоқда.
Ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг қонунчилик ва ҳарбий интизомини янада мустаҳкамлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда профилактика куни муносабати билан Миллий гвардия ҳудудий бошқармаларида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Суҳбат давомида тадбирга таклиф этилган меҳмонлар томонидан "Диний экстремизм ва терроризмнинг хавфсизликка таҳдиди" мавзуси ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, ҳаётий мисоллар билан ҳам тушунтирилди. Шунингдек, экстремизм ва терроризмнинг барқарор ривожланиши дунёдаги миллатлараро тотувликка таҳдид солишига сабаб бўлаётганлиги ва бу борада мамлакатимизда ислоҳотли ишлар амалга оширилаётганлиги эътироф этилди.
Тадбир якунида маърузачилар томонидан иштирокчилар эътиборига тарбиявий аҳамиятга эга бўлган видеороликлар намойиш қилинди.