Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” Ҳарбий-академик лицейида “Ўқувчи-ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш асосида ҳарбий хизматга тайёрлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Мазкур анжуманда Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар,Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Олий таълим, фан ва инновациялар, Мактабгача ва мактаб таълими, Маданият ва туризм вазирликларининг соҳа бўйича мутахассислари, таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва мустақил изланувчилари ҳамда Миллий гвардияга бириктирилган ҳарбий-ватанпарварлик синфларининг раҳбарлари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши вакиллари конференция мавзусига оид ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Анжуман шўбаларда давом эттирилиб, улар таркибида мутахассислар иштирокида долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Дискуссия ва фикр алмашувлар натижасига кўра, соҳани такомиллаштириш, мавжуд муаммоли масалаларни ечимига қаратилган зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Шунингдек, меҳмонларни Темурбеклар мактаби билан таништириш мақсадида экскурсия ўтказилди. Конференцияда фаол қатнашган вазирлик ва идораларнинг вакиллари, маърузачилар ва профессор-ўқитувчиларга Миллий гвардия раҳбарияти номидан
“Ташаккурнома”лар тақдим этилди. Анжуман якунлари бўйича 60 дан зиёд таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, юборилган барча мақола ва тезислар жамланиб, конференция материаллари тўплами чоп этилди.