Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерациясининг 2024 йил сарҳисоби ҳамда 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди  / / Волейбол бўйича Миллий гвардия биринчилиги ўтказилди / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси - “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи” деб топилди / / Ҳарбий хизматчиларга янги хонадон калитлари топширилди / / Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир / / Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан давлат идораларида тадбирлар / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Янги Ўзбекистон мажмуасида жойлашган Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйилди / / Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди / / Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида байрамона тадбир ташкил этилди / / «Ваъда» номли бадиий фильмнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. / / Куч тузилмаларининг кинология соҳасидаги ҳамкорлиги // "Айдар-Арнасой кўллар тизими"да ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда // Хоразмда Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди // Маҳаллалар кесимида мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш борасида ҳамкорликдаги манзилли тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда // Нурафшон шаҳрида жойлашган Milliy gvardiya Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳудудида "От спорти майдони" мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда ҳарбий ватанпарварликга ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ҳамда тизим фахрийлари иштирок этишди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Milliy gvardiya ташаббуси билан «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди // 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Республикамиз бўйлаб Milliy gvardiya тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида телемулоқотлар ташкиллаштирилди // Milliy gvardiya Жиззах вилояти бўйича бошқармасида “Ётоқхона, ошхона ва хизмат кўрсатиш бинолари” шунингдек, Жиззах шаҳар Қўриқлаш бўлими “Маъмурий биноси”нинг тантанали очилиши Гвардиячиларга байрамона туҳфа бўлди // Қуролли Кучларимизни ташкил топганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан бугун, Янги Ўзбекистон боғида “Мен ғолиб” шиори остида югуриш мусобақаси ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбони бўйлаб “Отлар паради” бўлиб ўтди // Тошкент вилоятидаги тоғли ҳудудлардаги дам олиш масканларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар олиб борилмоқда // Миллий гвардия тизими фахрийлари ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди. // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан "Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусидаги тадбир ташкил этилди // Пойтахтимиздаги "Киночилар уйида" Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” фаолиятига оид “Ваъда” номли телесериалнинг тақдимоти бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев иштирокида “Париж-2024” Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ тизим ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлашга бағишланган  тантанали тадбир  бўлиб ўтди.  Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари капитан Баходир Жалолов ва капитан Ҳасанбой Дўсматовларга муддатидан олдин  “Подполковник” ҳарбий унвонлари топширилди

 

Маросимда, Миллий гвардия қўмондонлиги, соҳага оид мутасадди раҳбарлар, Қўл жанги ва Камондан отиш федерациялари раҳбарлари, Чавандозлар махорат мактаби  директорлари, спортчилар, уларнинг ота-оналари, мураббийлар, шунингдек 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этишди.

Мазкур тантанали тадбирни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев кириш сўз билан очиб бериб, унда спорт халқларни бирлаштирувчи, дўстликни мустаҳкамловчи, ҳар қандай мамлакатни дунёга тез танитувчи соҳалардан бири эканлигини ва  спортда эришилган ютуқлар Давлатда бўлаётган улкан ислоҳотларнинг кўзгуси ҳисобланишига алоҳида урғу берди. 

Хусусан, Муҳтарам Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг дунё ҳамжамиятида Янги Ўзбекистонни мавқеини мустаҳкамлаш борасида олиб бораётган оқилона сиёсатларининг асосий йўналишларидан бири ҳам спортни ривожлантириш, аҳолини спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратишга қаратилганлиги таъкидланди.

Ҳурматли Президентимизнинг спортчиларимизга бўлган эътибор ва ғамхўрликлари натижасида Францияда ўтказилган “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 19 та спорт турида 90 нафар спортчи билан 75 та лицензияни ҳимоя қилдилар.

Ҳамюртларимиз спортнинг футбол, камондан отиш, сувга сакраш, аёллар кураши турлари бўйича Олимпия ўйинларида дебют қилишди.

Муҳтарам Президентимиз ва олийжаноб халқимиз ҳар бир беллашувга мухлислик қилиб кузатиб бордилар, ғолибликни қўлга киритган спортчиларимиз билан телефон орқали мулоқот қилиб ғолибларимизни табриклаб турдилар. Хусусан, Давлатимиз раҳбари дастлабки олтин медални қўлга киритган Диёра Келдиёровани табриклаб, ўзбек қизлари, спортчилари нимага қодир эканлигини дунёга исботлаб берганлигини, бу ғалаба келгусидаги катта шоҳсупаларнинг бошланиши бўлиши кераклигини, у билан ғурурланишларини таъкидладилар, ота-онасига ва мураббийларига миннатдорчилик билдирдилар.

Албатта бу эътироф Ўзбекистон делегациясининг барча спортчиларига катта мотивация бўлди. Улар фақат олтин медаль учун курашдилар ва жонажон Ватанимиз учун тарихий ғалабалар, медаллар шодасини қўлга киритишди.

Олимпия ўйинларида 8 та олтин медални ҳамюртларимиз Диёра Келдиёрова, Хасанбой Дўсматов, Улуғбек Рашидов, Асадхўжа Муйдинхўжаев, Лазизбек Муллажонов, Абдумалик Халоков, Разамбек Джамалов, Баҳодир Жалоловлар, 2 та кумуш медални Акбар Жўраев, Светлана Осиповалар,  3 та бронза медалларини Алишер Юсупов, Музаффар Тўрабоев, Ғуломжон Абдуллаевлар қўлга киритишди.

Олимпия ўйинлари якунига кўра бизнинг бокс терма жамоамиз мисли кўрилмаган натижага эришдилар. Улар 7 та олтин медалдан 5 тасини (70 фоиз)ни қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгалладилар ва дунёда мутлоқ тенгсиз эканликларини яна бир бор исботладилар.  Яқин Олимпия бокси тарихида ҳеч қачон бирор бир мамлакат терма жамоаси Олимпия ўйинларида Ўзбекистондек устунлик қилмаган.

Яна бир юксак натижамиз, 3 нафар спортчимиз Хасанбой Дўсматов ва Улуғбек Рашидовлар 2 карра Олимпия чемпиони, Баҳодир Жалолов супер оғир вазн бўйича дунёда биринчи 2 карра Олимпия чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишгани барчани бирдек ҳайратга солди.

Камончиларимиз Зиёдаҳон Абдусатторова, Амирхон Содиқовлар эса ўз дебютларида рақиблари билан муносиб беллашувларни олиб бориб, Олимпия ўйинларида Камондан отиш бўйича илк маротаба иштирок этаётган ўзбек камончиларимиз сифатида катта натижа хисобланиши алоҳида таъкидланди.

Тантанали тадбир давомида Миллий гвардия қўмондони буйруғи билан    “Париж-2024”  XXXIII ёзги Олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этиб, юртимизга тарихий ғалабаларни тақдим этган Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари, уларнинг мураббийлари ҳамда ғолибларимизнинг ота-оналари муносиб рағбатлантирилди.

Жумладан, Миллий гвардиянинг “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони ва эсдалик қимматбаҳо совғаси билан, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси - капитан Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли ҳамда Миллий гвардиянинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси - капитан Дўсматов Хасанбой Маруфжон ўғли;

“Миллий гвардия фидойи ходими” кўкрак нишони билан, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи - Қиличов Тўлқин Махмурович,  Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи - Рўзиохунов Раҳматжон Турсунович ҳамда бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи, Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази катта ўқитувчиси - подполковник Расулов Элшод Юнусович;

Миллий гвардия эсдалик қўл соати билан, Баҳодир Жалоловнинг онаси  Жалолова Сабохат Ашурқуловна, Хасанбой Дўсматовнинг онаси-онаси  Хайитбоева Дилнозахон Ғанижоновна ва  Хайитбоев Маруфжон Дўсматовичлар

Шунингдек, мазкур буйруқ билан “Париж-2024” олимпиада ўйинларида фаол иштирок этган ҳарбий хизматчи ва ходимларимиз, кичик сержант Хамидова Навбаҳор Нишон қизи, сафдор Абдусатторова Зиёдахон Дилшоджон қизи ва Садиков Амирхан Зарифовичлар пул мукофоти билан тақдирландилар.

Шунингдек, "Париж-2024" ёзги Олимпия йинларида Миллий гвардия харбий хизматчилари Хасанбой Дусматов ва Баҳодир Жалоловлар спортнинг бокс тури буйича муносиб иштирок этиб, чинакам Ватанпарварлик намунасини намоён этдилар. Улар 2 карра Олимпия чемпиони деган шарафли номга сазовор булишди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шахсий таркиби орасида узларининг садоқати, жасорати ва мардлиги билан ўрнак бўлиб, устоз-шогирд аньаналарига мувофиқ ҳарбий хизматчилар ва ёшлар орасида спортни тарғиб қилишга қўшган улкан хиссаси учун, капитан Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли ва капитан Дўсматов Хасанбой Маруфжон ўғлига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий бош қўмондонининг рухсати билан навбатдан ташқари “ПОДПОЛКОВНИК” ҳарбий унвони муддатидан олдин берилди.

Уларга ушбу унвон Миллий гвардия қўмондони томонидан тантанали равишда топширилди.

Text to speech