Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан яратилган инновацион ҳамда рационализаторлик ишланмалар кўргазмаси ўтказилди
Жорий йилнинг 28 июнь куни Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан яратилган илмий-инновацион ҳамда рационализаторлик ишланмалар кўргазмаси ўтказилди.
Кўргазмада Миллий гвардиянинг таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилари ҳамда илмий ва инновацион фаолият соҳасида катта тажрибага эга бўлган мутахассислар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси, ҳудудий бошқармалари ҳамда ҳарбий қисмлари шахсий таркиби томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида ихтиро қилинган 60 дан зиёд илмий-инновацион ва рационализаторлик ишланмалари намойиш etildi.
Тадбирда шунингдек, Навоий вилоятининг ҳудудий Ички ишлар бошқармаси, Қоровул қўшинлари ҳамда Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари, Қўриқлаш бошқармаси соҳавий бошқармалари вакиллари, Миллий гвардия батальон командирларининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда мактабларнинг инспектор психологлари иштирок этдилар.