Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда жиноят қилганликда айбланиб қидирилаётган шахсларни қўлга олишди

 Жорий йилнинг 6 октябрь куни Сергели туманидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида Жамоат тартибини сақлаш юзасидан хизматга жалб қилинган   Миллий гвардия ходимлари томонидан  қиёфаси қидирувдаги шахсга ўхшаш фуқарони пайқашган. ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида  ушбу фуқаро тахмин қилинганидек Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167- моддаси “Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш” бўйича айбланиб қидирувда бўлган 35 ёшли фуқаро Ш. А. эканлиги аниқланган.

Шунингдек, Чирчиқ шаҳрида 10-11 октябрга ўтар кечаси  Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида аҳоли осойишталигини таъминлаш мақсадида  тунги хизмат олиб бораётган вақтда “Тинчлик” МФЙдаги майдончада спиртли ичимлик истеъмол қилаётган бир гуруҳ номаълум шахсларн бақир-чақир қилиб ўтирганликларини гувоҳи бўлишган  ва уларга қонуний чора кўриш мақсадида ушбу 4 нафар фуқаро  яқин ҳудудда бўлган ИИБга етказилган. Олиб борилган дастлабги суриштирувлар натижасида улардан бири жорий йилнинг 5 сентябрь кунидан Тошкент вилояти ИИББда қидирувда бўлган 26 ёшли фуқаро А. А. эканлиги аниқланган.  

Ҳар икки ҳолат юзасидан ИИБ масъул ходимлари томонидан  суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Text to speech