“Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия тизимида “Билим — нурли келажак пойдевори” шиори остида ўтказилган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказида Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари, ҳарбий қисмлар ва таълим муассасалари терма жамоалари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган инглиз тили викторинасининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур викторинада Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университетининг малакали профессор-ўқитувчилари ҳайъат аъзолари сифатида иштирок этиб, беллашув жараёнига холис ва профессионал баҳо бердилар. Мусобақада Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари шунингдек, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ҳарбий хизматчиларидан ташкил топган жамоалар билан бир қаторда “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ҳамда Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейининг иқтидорли ўқувчиларидан иборат жамоалар ҳам муносиб иштирок этди.
Викторинада ҳар бири 6 нафардан иборат 9 та жамоа уч босқичда — “Таништирув”, “Савол-жавоб” ва “Сардорлар баҳси” шартлари асосида ўз билим ва салоҳиятини намоён этди. Иштирокчиларнинг инглиз тилини пухта эгаллагани, тарихий ва ҳуқуқий билимларга эга экани, шунингдек, мустақил фикрлаш ва нутқ маданиятининг юқори даражада эканлиги ҳайъат аъзолари томонидан алоҳида эътироф этилди.
“Таништирув” шартида жамоалар ўз ўқув муассасалари ва ҳарбий қисмлари ҳақида креатив видеороликлар, тақдимотлар ва саҳналаштирилган чиқишлар орқали маълумотлар тақдим этди. “Савол-жавоб” босқичида эса иштирокчилар Ўзбекистон тарихи, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда миллий маданиятга оид саволларга инглиз тилида батафсил жавоблар бердилар. “Сардорлар баҳси”да эса жамоа сардорлари эркин мавзуда тайёрлаб келган мавзуларини кенг ёритиб беришди.
Иштирокчиларнинг юқори тайёргарлиги, интеллектуал салоҳияти ва рақобатнинг кескинлиги ҳайъат аъзолари учун ғолибларни аниқлашда муайян мураккаблик туғдирди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, аввалги уч йил давомида инглиз тили викторинасида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси кетма-кет ғолибликни қўлга киритиб келган бўлса, жорий йилда ушбу анъанани Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг “Young Temurids” жамоаси муносиб тарзда давом эттириб, мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди. Бу ҳолат ёшлар ўртасида соғлом рақобат, узлуксиз изланиш ва билимга интилиш тобора кучайиб бораётганидан далолат беради.
Якуний натижаларга кўра, учинчи ўрин Тошкент вилоятидан иштирок этган “Renessans” жамоасига, иккинчи ўрин эса Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг “The Invincibles” жамоасига насиб этди.
Викторина якунида ғолиб ва совриндор жамоалар кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, беллашувда фаол иштирок этган жамоалар турли номинациялар бўйича рағбатлантирилди. Жамоалар билимини баҳолашда жонбозлик кўрсатган ҳайъат аъзоларига Миллий гвардия қўмондонлигининг ташаккурномалари топширилди.
Мазкур викторина яна бир бор шуни яққол намоён этдики, Янги Ўзбекистон ёшлари — билимли, зукко, ташаббускор ва замонавий тафаккур эгаларидир. Уларнинг чуқур билимга интилиши, хорижий тилларни пухта эгаллаши ва юксак маънавиятга эга бўлиши мамлакатимиз келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Text to speech