Миллий гвардия ёшлар нигоҳида:Ҳарбий қисмда бир кун
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув марказида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник С.Д.Мамаюсупов иштирокида "Она-Ватанга хизмат қилиш муқаддас бурч" шиори остида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди. Очиқ эшиклар кунида Даштобод шаҳарчасидаги 100 га яқин уюшмаган ёшлар, Зомин туман маданият маркази хонандалари, Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси шахсий таркиби, Қўриқлаш хизмати ходимлари ва камондан отиш гуруҳи ходимлари иштирок этди. Ташриф буюрган ёшларга марказда мавжуд қурол-аслаҳалар, кийим-кечаклар намунаси, ходимларнинг "ташвиш қоплари", Спорт мажмуаси ва Ўқ отиш тири бинолари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.
Қўмондон ўринбосари томонидан "Марказ фаоллари" залида ёшлар билан суҳбат ўтказилиб,шундан сўнг Маданият маркази хонандалари томонидан шўх куй-қўшиқлар ижро этилди.