Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ-ТЕХНИК ИНСТИТУТИДА “БЕШКУРАШ” МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти “Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси” ташаббуси билан Тошкент Тиббиёт Академиясининг “Шифокорлар” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиялари ҳамда Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти курсантларини ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий руҳда ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш бўйича ҳамкорлик режасига асосан “Бешкураш” мусобақаси ташкил этилди.

Тадбир бошида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник Мамаюсупов барча иштирокчиларга омад тилаб, мусобақани очиқ деб эълон қилди.

Шундан сўнг, Институт оркестр жамоаси томонидан Давлатимиз мадҳияси янгради.

Олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида илк маротаба ташкил этилган спортнинг “Бешкураш” бўйича мусобақасида курсантлар:

- 100 метрга югуриш;

- Ф-1 гранатасини аниқликка улоқтириш;

- турникда кўтарилиб тўнтарилиш;

- 3000 метрга югуриш;

- 24 кг тошни кўтариш каби шартларни бажардилар.

Мусобақа иштирокчиларини одилона баҳолаш Ўзбекистан Республикаси енгил атлетика федерацияси ҳакамлар ҳайъатига юклатилди.

Қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой ўтган беллашувлар натижасига кўра,

“Энг фаол қатнашчи” номинациясига ИИВ академияси курсанти Шаҳбоз Сувонқулов;

“Энг тезкор қатнашчи” номинациясига ҲТИ курсанти Достонбек Усмонжонов;

“Энг кучли қатнашчи” номинациясига Қуролли кучлар академияси курсанти Дилшодбек Қобилов;

“Ғалабага бўлган  иродаси учун” Давлат хавфсизлик академияси;

“Фаол жамоа”номинацияси бўйича ФФВ академиялари ғолиб деб топилди.

Мусобақа якунида ғолиб бўлган жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.    

Шунингдек, тадбирда санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар мусобақа иштирокчиларига кайфият улашди. 

Text to speech