Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва бошқа куч тузилмалари ҳамкорлигида махсус тактик-ўқув машғулоти ўтказилди
Машғулот аввалида шахсий таркибнинг жанговар шайлиги текширилиб, отряд командирларининг машғулот доирасидаги режалари тингланди. Шундан сўнг, шахсий таркиб олдиндан белгиланган ҳаракатлар режаси асосида берилган сигналга мувофиқ ҳаракат қилиб, жанговар вазифани бажаришга киришди.
Машғулот давомида, дунёда юз бераётган турли хавф хатарлардан келиб чиқиб Миллий гвардия, вилоят Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳарбий хизматчиларнинг юқори жанговар шайлиги ва уларнинг шаҳар шароитидаги ностандарт вазиятларда биргаликдаги аниқ ва ишончли ҳаракатларига, шунингдек, бошқарув тизимига алоҳида эътибор қаратилди.
Махсус тактик-ўқув машғулоти отряд таркибининг амалий ўқ отиш машқлари билан якунланди. Машғулот якунида бўлинмаларнинг тайёргарлик даражаси таҳлил қилинган ҳолда, фаол иштирок этган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.