Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида таҳсил олган навбатдаги битирувчиларга сертификатларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Курс давомида тингловчиларга Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази ўқитувчилари томонидан ҳарбий хизматчиларнинг мутахассисликлари бўйича ўқ отиш, баландликни ишғол қилиш, руҳий-жисмоний, жисмоний, алоқа, разведка, махсус тактик тайёргарлиги, моддий-техник таъминот тайёргарлиги, муҳандислик тайёргарлиги, жанговар техникаларни бошқариш ҳамда тактик тиббий тайёргарлик фанларидан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди. Улар хизмат фаолиятлари давомида керак бўладиган билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Олинган билим ва кўникмалар профессор ўқитувчилар томонидан синовдан ўтказилиб, барча тингловчилар курсни муваффақиятли якунлади.
Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказининг навбатдаги курсини тамомлаган 70 нафар тингловчиларга ўқув марказининг саф майдонида сертификатлар Миллий гвардия марказий девони масъул офицерлари ва ўқув марказининг бошлиғи томонидан тантанали равишда топширилди.

Text to speech