Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия тизимида хизмат қилаётган кавалерия бўлинмалари мутахассислари учун от спорти бўйича ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтмоқда

Миллий гвардия тизимида хизмат қилаётган кавалерия бўлинмалари – ҳарбий соҳадаги масъулиятли ва ўзига хос йўналишлардан бири саналади. Бу бўлинмаларда хизмат қилаётган мутахассислар нафақат юқори жисмоний тайёргарликка, балки хизмат отлари билан ишлашда чуқур билим ва малакага эга бўлишлари лозим. Шу боисдан Миллий гвардия тизимида хизмат қилаётган кавалерия бўлинмалари мутахассислари учун от спорти бўйича ўқув-машғулот йиғларини бўлиб ўтмоқда. 

Мазкур ўқув-машғулоти бошқа анъанавий йиғинлардан тубдан фарқ қилади. Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, бу сафар машғулотлар халқаро тажрибага эга, от спорти соҳасида катта ютуқларга эришган франциялик Оливер Биллаунд иштирокида ўтказилмоқда. У нафақат назарий билимларни, балки амалий кўникмаларни ҳам ўргатиб, иштирокчиларга жаҳон тажрибасидан намуналар асосида сабоқ бермоқда.

Малакали мутахассиснинг машғулотларга жалб этилиши Миллий гвардия кавалерия бўлинмалари учун катта имконият бўлиб, бу орқали ҳарбий хизматчилар замонавий ёндашувлар, отлар билан ишлашдаги илғор техника ва методикаларни чуқур ўзлаштириш имконига эга бўлмоқдалар. Бу эса келгусида хизмат самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади.

Шунингдек, Миллий гвардия От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати ҳамда Тошкент шаҳар Чавандозлар мактаблари ва Миллий гвардия Кавалерия эскадронининг мутахассислари томонидан машғулотлар давомида ҳарбий хизматчиларга отда юриш техникаси, жанговар ҳолатларда тезкорлик билан ҳаракатланиш, шунингдек, отларнинг ҳарбий хизматга тайёргарлиги, уларни парваришлаш, ветеринария назорати, отларни тақалаш, рацион асосида овқатлантириш, шароитга мос ҳолда жисмоний юклама бериш каби йўналишлар бўйича зарур тавсиялар берилди.

Машғулотлар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлиги, отлар билан ишлаш кўникмасини янада ошириш, шунингдек, тезкорлик, мувофиқлик ва жамоавий ҳаракатни мустаҳкамлашдан иборат бўлди. Кавалерия бўлинмаларининг ўзига хос жиҳатлари ва тактик имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, улар билан олиб борилган машғулотлар нафақат назарий, балки реал шароитларга яқин ҳолатда ташкил этилди.

Text to speech