Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизматни ўташга бел боғлаган ёш аскарлар Ватанга қасамёд қилишди.  Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб тантанали маросимлар бўлиб ўтди.

“Ватанга қасамёд” юртимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишдек муқаддас бурчни адо этишга бел боғлаган ҳар бир юртимиз мард ўғлонларининг тантанали ваъдаси, шунингдек Ватан ҳимояси йўлидаги масъулиятли ва шарафли вазифани ўзида мужассам этган ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, Қуролли Кучлар сафига кирган ёш ҳарбий хизматчининг ҳаётидаги унутилмас кун ва тантанали ваъдаси ҳисобланади.
Шу кунларда Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ҳарбий қисм ва муассасаларига 2025 йилда чақирилган ёш аскарларни Ватанга қасамёд қилиш маросимларига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда бўлиб ўтган тадбирларда ёш аскарлар қасамёдда битилган муқаддас сўзларни тилга олиб, Ўзбекистон халқига ва Президентига садоқатли бўлишга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларини сўзсиз ва виждонан бажаришга, халқ ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тантанали равишда ваъда бердилар. Тадбирда иштирок этган ҳар бир ёш аскарга Президент совғаси, китоблар жамланмаси тантанали равишда топширилди.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган шу каби тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати – Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси К.Тожиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши вакили Д.Джалалов, Нуроний жамғармаси Республика бошқаруви раиси ўринбосари Ш.Усмонов, Ўзбекситон Республикаси Ҳарбий прокурори в.в.б полковник О.Холбоев, Республика Ҳарбий суди раиси С.Эшанкулов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Т.Саидов, ҳарбий хизматчилар ва фахрийлар, жамоатчилик вакиллари, ота-оналар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда Миллий гвардия қўмондони, Ватанга қасамёд қилган барча ёш аскарларни ҳамда уларнинг яқинларини самимий муборакбод этди.
Шунингдек, тантанали тадбирда сўзга чиққанлар, юртимиз тинчилиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли вазифаларни ўзининг энг олий бурчи деб билган мард ўғлонларимизга катта ишонч билдириб, муддатли ҳарбий хизмат давомида уларга омад ва улкан зафарлар тилашди.
Ҳарбий хизматда кўникма ҳосил қилган ёш аскарлар томонидан қисқа вақт давомида ўзлаштирилган қурол билан саф тайёргарлиги ва қўл жанги усулларидан кўргазмали чиқишлар ҳамда Фахрий қоровул бўлинмасининг саф чиқишлари намойиш этилди. Бир ойда фарзандларидаги ўзгаришларни кўрган ота-оналарнинг қалбида ғурур, фахр ва ифтихор туйғулари жўш урди.
Тадбирнинг бадиий қисмида ҳарбий оркестр ижросидаги мусиқали чиқишлар ва Миллий гвардия ансамбли санъаткорларининг Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Text to speech