Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардиянинг 85 нафар ҳарбий хизматчиси алвон берет кийиш ҳуқуқини берувчи синовлардан муваффақиятли ўтди.

Алвон берет кийиш ҳуқуқи учун саралаш синовларида 300 дан ортиқ даъвогарлар қатнашди.
Номзодлар ўзига хос жасорат тимсолини кийиб юриш ҳуқуқини қўлга киритиш учун бир қатор машаққатли синовлардан ўтишди. Жумладан, нафақат жисмоний куч ва чидамлилик, балки ҳарбий фанлар бўйича чуқур билимларни намойиш этиб, руҳий барқарорлигини исботлашди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, алвон берет кийиш учун саралаш синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг жанговар, жисмоний, ўт очиш ва бошқа турдаги ҳарбий тайёргарликлари ҳакамлар томонидан юқори баҳоланиб борилди.

Саралаш синовлари жисмоний, ўт ўчириш ва тоғ баландлиги тайёргарлиги машқларини ўз ичига олган. Унда номзодлар мазкур машқлар стандартларини бажариб, ҳарбий муҳандислик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш ва бошқа бир қатор ҳарбий фанлардан талаб қилинадиган билим ва кўникмаларни намойиш этишди.
Шундан сўнг, жанг санъатининг назарий асослари ҳақидаги билимлар имтиҳондан ўтказилди ҳамда якуний босқичда номзодлар махсус кийим-бош билан ҳимояланган ҳолда 10-12 кмга юриб, турли тўсиқларни, шу жумладан сув тўсиғини енгиб ўтишди ва 4 та жанговар босқичда ўз имкониятларини синашди.

Малака синовларидан муваффақиятли ўтиб, алвон берет кийиш ҳуқуқини қўлга киритган барча сафдошларимизни самимий қутлаймиз!

Text to speech