Миллий гвардиянинг малакали психолог ходимлари томонидан Хоразм вилояти мактабларида хизмат фаолиятини бошлаган инспектор-психологлар ҳамда мутахассис психологлар билан ўқув-амалий семинар ўтказилди
Хоразм вилоятидаги 537 та умумтаълим мактабларида хизмат фаолиятини бошлаган инспектор-психологлар билан “Умумтаълим мактабларида инспектор-психологлар томонидан психологик муҳитни яхшилашда вояга етмаган болаларни таълим олиши, руҳий-ижтимоий ривожланиши, хулқ оғишларига қарши иммунитетни шаклланиш жараёнларига янгича ёндашувни татбиқ этиш” мавзусида, шунингдек, мутахассис психологлар билан “Ўсмирларда хулкий оғишларни эрта диагностика килишнинг замонавий усуллари” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Мазкур амалий анжуманлар Урганч шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ўтказилиб, унда Миллий гвардия Психологик таъминлаш марказининг малакали мутахассислари ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари ҳамда Болалар психологияси маркази психологлари ўзларининг бой тажрибалари билан тадбир иштирокчиларига мавзуга оид турли хилдаги замонавий психологик амалиётларни тақдим этишди.
Хусусан, мактаб ўқувчиларида хулқий оғишларни эрта диагностика килиш, оила-мактаб-психолог занжирини мустаҳкамлаш учун ота-оналар билан мулоқот ўрнатиш усулларини танлаш, ўқувчиларни эса ўқув мотивларини шакллантириш ва тўғри йўналтиришнинг психологик механизмларини қўллаш усуллари тушунтириб берилди.
Шунингдек, педагогик маҳоратни ошириш ҳамда таълим сифатини яхшилаш бўйича ўз устида ишлаш имкониятини кенгайтириш, мактаб ва оилада психологик муҳитни соғломлаштириш ҳамда айрим оилалардаги носоғлом муҳитни эрта аниқлаш борасида замонавий психологик усулларни қўллаш кўникмасини шакллантириш ва ёндошувларни тубдан ўзгартириш бўйича фикр-мулоҳазалар юритилди.
Бунда кўзланган мақсадга эришишда экспресс-диагностика учун проектив методикаларни қўллаш, психологик инструментлардан самарали фойдаланиш, психологик портрет яратиш, якка тартибдаги суҳбат ва кузатишлар орқали ўсмирлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликни олдини олиш ҳамда курашувчанлик иммунитетини шакллантириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.
Амалий анжуман шўъбаларга бўлинган ҳолда психолог мутахассислар учун хулқ-атвор муносабатларини тушуниш, ижтимоий мослашиш ва хатти-ҳаракатларга жавоб беришда интеллект хусусиятларини баҳолаш ҳулқий оғишларини коррекция қилиш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди ва зарур амалий тушунчалар берилди.
Ўтказилган тадбир давомида иштирокчилар келгусидаги хизмат фаолиятида керак бўладиган назарий хамда амалий тажрибаларга эга бўлдилар.