Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия аёл ҳарбий хизматчи ва ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 2 мартдаги 87-сонли қарори ва 2022-2026 - йилларга мўлжалланган мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар фаоллигини ошириш Миллий дастурида белгилаб берилган вазифаларга оид, уларнинг жамиятдаги фаол иштирокини таъминлаш мақсадида "Замонавий жамиятда аёл ва оила"мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Мазкур семинар Миллий гвардия ва болалар психологияси маркази мутахассислари томонидан олиб борилди. Тадбирда Марказий девон аёл ҳарбий хизматчилари ҳамда Қўриқлаш Бош бошқармаси ходимлари иштирок этди.
Тадбир жараёнида аёллар ҳамда болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, шунингдек, аёлларнинг замонавий жамиятдаги ўрнига оид масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, семинар давомида йога, рақс терапияси ва арт-терапия йўналишлари бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди.
Болалар психологияси марказининг мутахассис психологи томонидан аёлларга “медитация ва манадала терапияси” салбий ҳис-туйғулардан халос бўлишга, ички муаммонинг моҳиятини тушунишга ва ечимларни аниқлашга ёрдам бериши тўғрисидаги тушунчалар берилди.
Шу билан бир қаторда ,оналар ва уларнинг ўсмир болалари билан якка тартибда психологик тренинглар ўтказилди.

Text to speech