Миллий гвардия бўлинмаларининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари билан “Функционал кўпкураш” бўйича ўқув-машқ йиғини ўтказилди
Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармасида қўмондонлик томонидан тизим бўлинмаларида жисмоний тайёргарлик машғулотларига “Функционал кўпкурашини” киритиш, ҳарбий хизматчилар ва ходимлар орасида ушбу спорт турини кенг тарғиб қилиш ҳамда ривожлантириш мақсадида ўқув-машқ йиғини ташкил этилди.
Мазкур ўқув-йиғинида ўттиз нафардан ортиқ ҳудудий бошқарма ва ҳарбий қисмларнинг жисмоний тайёргарлик ва спорт бўйича йўриқчи ҳамда Миллий гвардия ўқув муассаса ва Қўриқлаш бош бошқармасининг жисмоний тайёргарлик бўйича масъул шахслари қатнашди.
Йиғин давомида иштирокчилар организмнинг барча жисмоний имкониятларини ривожлантиришга имкон берувчи универсал спорт тури ҳисобланган функционал кўпкурашнинг сир-асрорларини тажрибали мураббийлардан ўрганишди. Бинобарин, жисмоний тайёргарликнинг юқори даражаси психологик жараёнларнинг барқарорлигини сезиларли даражада оширишга имкон яратади.
Ўқув-машқ йиғини сўнгида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди